21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,3 °C

Мамлакатимизда
9 Сен  2019 452

Пойтахтимизда Ўзсаноатқурилишбанкнинг махсус бўлими очилди

Президентимиз томонидан банк-молия тизимини расмиятчилик билан, юзаки ислоҳ қилиш амалиётига чек қўйиб, тизимни замонавий услублар асосида ишлайдиган соҳага айлантириш вазифаси қўйилган.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига кўра банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасидан андоза олиб, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, рақамли технологияларга асосланган масофавий хизмат турларини кенгайтириш ҳамда амалдаги хизматларни соддалаштириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида Ўзсаноатқурилишбанк мижозларига кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда сонини, шунингдек, қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Банкнинг Мирзо Улуғбек филиали қошида ташкил этилган махсус бўлим бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг яна бир амалий ифодасидир.

Ўзбекистонда биринчи марта иш бошлаётган ушбу янги тузилмада ҳар бир мижозга индивидуал равишда хизмат кўрсатилади. Банк тизимининг барча йўналишлари бўйича мукаммал билим ва кўникмага эга ходимлар мижозлар билан кечаю кундуз алоқада бўлади.

Бўлимда жисмоний шахсларга мўлжалланган хизматлар мажмуаси махсус хизматлар пакети сифатида таклиф этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech