17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Молия
26 Апр  2019 1483

Пойтахтимизда “Инвестор куни” онлайн анжумани ўтказилди

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан Freedom Finance инвестиция компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, Freedom Finance инвестиция компаниясининг Қозоғистондаги ваколатхонаси вакиллари, хорижий ва маҳаллий инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Ўзсаноатқурилишбанкда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Банк капиталлашув даражасини юксалтириш, халқаро кредит-молия муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирган ҳолда инвестицион хизматлар жозибадорлигини ошириш, банк-мижоз амалиётларини автоматлаштириш, корпоратив мижозларга мўлжалланган инновацион хизматларни ривожлантириш кучайтирилмоқда.

Анжуманда банкнинг 2019 йил I чораги якунлари бўйича молиявий натижаларига бағишланган тақдимот ўтказилиб, жорий фаолияти бўйича сўз юритилди. Таъкидланишича, банк устав капитали йил бошига нисбатан 1,2 баробарга ортиб, 2,1 трлн. сўм миқдорида шакллантирилди. Халқаро талабларга мувофиқ, Банкнинг асосий кўрсаткичлари, яъни активлари рентабеллиги – 1,3 фоиз, капитали рентабеллиги эса 13 фоизни ташкил этди.

Тадбирда шунингдек, банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти, республика фонд бозоридаги фаол иштироки бўйича ҳам гапириб ўтилди.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech