20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Мамлакатимизда
27 Мар  2019 787

Пойтахтда яна бир қоидабузарликни автоматик қайд этиш бошланди

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 25 мартдан пойтахтда 3.27 (“Тўхташ тақиқланган”) йўл белгисини эътиборга олмаслик ҳолатларини автоматик тарзда қайд этиш янги тизими тест режимида ишга тушди.

 

Хабарда келтирилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг баъзи махсус автомобиллари AutoCon-SC/M комплекси билан жиҳозланган. Ўрнатилган видеокамера 58 та давлат автомобилларининг рақамларини аниқлай олади ва йўл ҳаракати қоидаларини автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) қайд этади. 3.27 йўл белгисини менсимаслик ҳолатларини қайд этиш махсус автомобиль томонидан шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш давомида амалга оширилади. Қоидабузар тўғрисидаги маълумотлар шу заҳотиёқ (онлайн тарзда) йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг компьютер тизимига келиб тушади.

Тизим қуйидаги тарзда ишлайди: патруль автомобили маълум ҳудуд бўйлаб икки марта 5-10 минут вақт фарқи билан ҳаракатланади. Биринчи марта рақамлар қайд этилиб, улар қоидабузар мақомига номзод ҳисобланишади. Иккинчи марта ҳаракатланганда эса қоидубазар бўлмаган ҳайдовчилар рўйхатдан ўчирилади.

Маълум ҳудуд бўйлаб икки марта ҳаракатланиш натижасида олинган маълумотлар тизим томонидан солиштирилиб, таҳлил этилади. Агарда автомобиль пиёдани ўтказиб юбораётган бўлса, у тизимдан ўчирилиб, ҳайдовчи қоидабузар ҳисобланмайди. Агар автомобиль носоз ҳолатга келиб қолиб, тўхтаб қолган бўлса, қонун бўйича у авариявий тўхташ белгисини чиқариб қўйиши зарур, тизим эса ушбу белгини қайд этиб, автомобилни қоидабузарлар базасига киритмайди.

Қайд этилган қоидабузарлик тўғрисида прописка манзили бўйича йўлланган хат орқали, ёки 8860 рақамига Автомобиль давлат рақам белгиси пробел серия + техпаспорт рақами (масалан: 01A123AA AAC1234567) кўринишдаги SMS-сўровнома жўнатиб маълумот олиш мумкин.

Тизим фаолияти 3.27 белгиси мисолида ўзини оқласа, 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” белгисини ҳам қайд этишни бошлайди. Бу ҳолларда патруль автомобили ҳудудни ўн минутдан сўнг қайта кесиб ўтади. Агарда 3.28 белгиси остида турган автомобиль рақами қайта қайд этилса – тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаси бузилганлиги аниқланади.

Эслатиб ўтамиз: камера қоидабузарликни қайд этиб, маълумотни Таҳлил марказига йўналтирганидан кейин, сизга нисбатан бир қатор чекловлар қўйилади. Хусусан, сиз ИИББ ЙҲХБнинг туманлараро бўлинмаларида техник кўрикдан ўтишингиз ёки машинангизни сотиш мақсадида бошқа шахснинг номига қайта расмийлаштиришингиз мумкин бўлмайди. Ушбу чеклов автомобилнинг потенциал харидорини “қарздор” машина сотиб олишдан сақлайди, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech