18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,8 °C

Мамлакатимизда
21 Мая  2019 611

Пойтахтда жорий йил охирига қадар 150 дан ортиқ йўл кўрсаткичлари ўрнатилади

Ҳозирда туристларга янада қулайлик яратиш, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишларини таъминлаш мақсадида, хорижий меҳмонлар борадиган масканларда ва автомагистраллар бўйида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган 25 та туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида инглиз ва ўзбек тилларида йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йилнинг охирига қадар 150 дан ортиқ йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech