03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Транспорт
18 Мая  2020 465

Поездлар қатнови йўлга қўйилди

Бугундан қатор маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракати тикланди.

Бугун соат 07: 00 да Тошкент – Навоий – Бухоро йўналишида №762-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетди. Соат 16:28 дан Бухоро – Навоий – Тошкент йўналишида №761-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкентга қайтади.

Шунингдек, соат 08:00 да Тошкент – Қарши йўналишида №760-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнади ва шу куни соат 17: 58 дан Қарши – Тошкент йўналишида №759-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкентга қайтади.

Соат 08:05 да эса “Тошкент-Жанубий” вокзалидан Тошкент – Андижон йўналишида № 60-сонли поезд жўнаб, шу куни соат 15: 33 дан Андижон – Тошкент йўналишида № 59-сонли тезюрар йўловчи поезд Тошкентга кириб келади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech