04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Хавфсизлик
3 Июн  2020 324

Поезд уриб кетди

Фарғона вилоятида поезд уриб юбориши натижасида 12 ёшли бола ҳалок бўлди.

30 май соат 11:45 ларда Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси томонидан ташвишли хабар етказилган.

Хабардан маълум бўлишича, шу куни соат 11:40 ларда «Андижон-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Марғилон-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 12 яшар болани, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган.

Бола танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech