16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Кузги йиғилиш Минскда бўлади

МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кузги мажлиси кун тартиби лойиҳасини 28 август куни Беларусь пойтахтида Ҳамдўстлик ижроия қўмитасида шакллантириш режалаштирилган.

БЕЛТА хабар берганидек, ҳужжат устида МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли вакиллари Кенгаши аъзолари иштирок этади.

Ҳукумат раҳбарларининг тор таркибда 28 октябрь куни МДҲ форматидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишлари режалаштирилган. Жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги тадбирлар режаси ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегияси ўша кунги кенг кўламли учрашувда мулоқот мавзусига айланади. Ҳукумат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатлар блоки МДҲ органлари фаолиятини молиявий таъминлаш масалаларига ҳам бағишланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech