13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,3 °C

Энергетика
16 Июл  2019 1283

Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш ҳажми сезиларли ошди

Жорий йил бошидан буён тожикистонлик истеъмолчиларга Ўзбекистондан 8,7 млн. доллардан ортиқ қийматдаги қарийб 70 миллион кубометр табиий газ етказиб берилди.

Бу ҳақда «Тожиктрансгаз» ОАЖ бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг маълумотига таянган Тожикистон «Asia-Plus» медиа-гуруҳи шундай хабар тарқатди.

Ўзбек табиий гази олти йиллик танаффусдан сўнг Тожикистонга ўтган йилнинг апрель ойи бошидан етказиб берила бошланди. 2018 йилда Ўзбекистондан 54 миллион кубометр «зангори олов» импорт қилинган.

Шоимзоданинг айтишича, айни пайтда ўзбек газининг Тожикистондаги истеъмолчилари асосан, саноат корхоналари ҳисобланади. Уларнинг асосий қисми тожик алюминий компанияси бўлиб, у етказиб берилаётган умумий газнинг 80 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, пойтахт истеъмолчиларидан ташқари, ўзбек газидан Душанбе ғарбидаги Ҳисор ва Турсунзодадаги марказий автомагистрал яқинида жойлашган баъзи кичик корхоналар фойдаланади.

Тимур Кайсаров олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech