21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,5 °C

Мамлакатимизда
28 Дек  2018 3250

«Правда Востока» нашрининг янги портали pv.uz ўз ишини бошлади

Мамлакатимизнинг узоқ тарихга эга бўлган газеталаридан бири — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Правда Востока» нашри ўзининг pv.uz сайти янги версиясини ишга туширмоқда.

 

 

«Правда Востока» нашри портали Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсат, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ҳукуматимиз томонидан юрт равнақи йўлида қилинаётган кенг кўламли ишлар, мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тезкор, холис ва ишончли ёритадиган онлайн оммавий ахборот воситасидир.

Порталимизда энг сўнгги янгиликлар билан тезкор танишишингиз, турли мавзу ва йўналишларда бир-биридан қизиқарли, ранг-баранг материаллар, шунингдек, танқидий ҳамда таҳлилий мақолалар, эксклюзив интервюлар, журналист текширувларини ўзбек (кирил ва лотин алифбосида), рус ва инглиз тилларида ўқишингиз мумкин.

Шу билан бирга, pv.uz порталида ахборотнинг ишончлилиги ва долзарблигига, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Дарҳақиқат, 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили жамоа тарихида янги порталнинг ишга туширилиши санаси бўлиб қолади.

Ушбу веб-ресурснинг «Telegram»да ўз канали, «Facebook», «Twitter», «Instagram» ва «Одноклассники»  тармоқларида ҳам саҳифалари мавжуд.

Дарвоқе, илк бор видеоконтент ишга туширилмоқда.

Табиийки, порталимизда янги рукнлар ҳам ташкил этилган.

Биз янги ғоялар ва форматлар учун очиқмиз.

Вазирлар Маҳкамасининг «Правда Востока» нашри портали — pv.uz ўз ишини бошлайди.

Биз билан бирга бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech