21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Туризм
21 Мая  2019 919

Польшалик сайёҳлар ўзбек миллий таомларини тайёрлаб кўришди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти томонидан гастрономик туризмни кенг тарғиб қилиш мақсадида польшалик 52 нафар сайёҳ учун ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

“Боғи эрам” дам олиш масканининг Мастер-класс марказида ўтказилган маҳорат дарсида польшалик туристлар ўзбек миллий таомларидан ош, шўрва, сомса ва турли салатларни маромига етказиб тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этишди. Тадбир давомида меҳмонлар ўзбек таомномаси ҳақида тўлиқ маълумот олишди ҳамда масаллиқларни танлаш, тайёрлаш, умуман пазандалик санъати бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлишди.
Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти мутахассислари польшалик сайёҳлар билан гастрономик туризмни янада ривожлантириш борасида фикр алмашишди.
Меҳмонлар учун уюштирилган маҳорат сабоқлари ва тақдим этилган совғалар уларга ҳамиша Ўзбекистонни эслатиб туриш билан бирга сайёҳларни яна ва яна Юртимизга, Тошкентга чорлаб туради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech