24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Ташвишли хабар
7 Янв  2019 2424

Қулоқчин таққан ўсмирни поезд босиб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бахтсиз ҳодиса рўй берган.

“Makan.uz”нинг ёзишича,  2019 йил 5 январь куни соат 13:45 ларда Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўлининг 2-пикети 699-километрида 334-сонли «Саратов-Ургенч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл релсининг ўртасида қулоғига наушник таққан, Нукус шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб кетган. Натижада, Р.Д. воқеа жойида вафот этган.

 Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech