13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,7 °C

Транспорт
19 Июл  2019 1173

Хитой билан 24 та электровоз етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Ўзбекистон темир йўл маъмурияти бошқарувининг Хитойнинг юк ҳамда йўловчи ташувчи локомотивлар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар CNTIC-CRRC DLOCO консорциуми вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 24 та электровоз (16 та юк ташиш ва 8 та йўловчи-юк ташиш) бўйича шартнома имзоланди, дея хабар беради, деб хабар бермоқда жамият матбуот хизмати. 

Имзолаш маросимида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Ҳ.Ҳасилов, CNTIC - Лин Чуньхай ва CRRC Dalian Co.Ltd. - Линь Цуньцзен бошқаруви раислари иштирок этдилар.

Янги локомотивлар «Темир йўллар самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида, шунингдек, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган «Локомотив паркини янгилаш» инвестицион лойиҳаси доирасида сотиб олинади.

Локомотивлар партияси йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган. Шу билан бирга, улар тоғ шароитида оғир юкларни ташиш имкониятига ҳам эга. Уларда қўлланиладиган замонавий технологиялар электр энергиясини тежаш билан бирга ёқилғи сарфини камайтириш имконини ҳам беради. Локомотивлар экологик тоза асинхрон тортиш электрюритгичлари билан жиҳозланган.

Таъкидлаш жоиз, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ паркида локомотивларнинг 50 фоиздан ортиғи янгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech