25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Маданият
28 Янв  2019 1317

Лувр музейида бўлиб ўтадиган кўргазмада Ўзбекистон ҳам қатнашади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармасининг хабар беришича, жорий йилнинг 31 январь куни пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг анжуманлар залида муҳим аҳамиятга молик табдир бўлиб ўтади.

Тадбирда Лувр музейининг ислом маданияти департаменти директори Яник Линц ва Бухорода фаолият юритаётган Ўзбекистон-Франция археологик миссияси директори Рокко Рантелар иштирок этади. Йиғилишда Лувр музейида намойишга қўйиладиган экспонатларни суғурталаш, махсус қутиларга жойлаштириш ва транспорт орқали етказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Жамғарма 2021 йилда Лувр музейида «Буюк Ипак йўлидаги тамаддун ва маданиятлар» номи остида бўлиб ўтадиган кўргазма ишларига тайёргарлик кўришга бағишланган I Халқаро конференция ташкилотчисига айланди.

Хабарда айтилишича, яқин орада Тошкентга Франция музейлари реставрацияси ва тадқиқотлари Маркази экспертлари Мишель Меню ва Винцент Деталларнинг ташрифи кутилмоқда. Деталь музей экспонатлари реставрацияси соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech