17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Мамлакатимизда
11 Фев  2019 2936

Ихтирочиларимизни қўллаб-қувватлайлик!

Ўзбекистонлик ихтирочилар таклиф этган лойиҳа халқаро танловнинг ярим финалига чиқди.

АҚШ давлат департаменти раҳбарлигида Америка илм-фанни ривожлантириш уюшмаси (AAAS) томонидан ташкиллаштириладиган GIST Tech-I инновацияон ғоя ва технологиялар танлови 2011 йилдан бери ҳар йили ўтказилади ва унда ривожланаётган мамлакатлар ихтирочилари қатнашадилар.

Танловга тўртта тематик: қишлоқ хўжалиги, энергетика, соғлиқни сақлаш ва ахборот-коммуникациялар соҳалари бўйича аризалар қабул қилинади. 2019 йилги финалда иштирок этиш учун  дунёнинг 86 давлатидан 500 тадан зиёд аризалар тушган. AAAS экспертлар гуруҳи томонидан 80 та энг яхши лойиҳа танлаб олинган.

Танлаб олинган лойиҳалар орасида ўзбекистонлик ихтирочиларнинг қайта тикланувчи энергия – эркин оқувчи кичик ГЭСлар лойиҳаси ҳам бор. Турли касбдаги мутахассислар жамоасини атрофига тўплаган Герман Трешалов лойиҳага раҳбарлик қилмоқда.

Танлов финалига 30 январдан 1 мартга қадар интернет овоз беришда энг кўп қувватлашни тўплаган 24 та номзод ўтади. Бунда ташкилотнинг http://www.gistnetwork.org сайти орқали танловни амалга ошириш, http://www.gistnetwork.org/content/vote онлайн-овоз бериш саҳифасидаги ўзингизга ёққан лойиҳа видеоролиги остидаги тугмачани босиш мумкин.

Танловнинг бу йилга мукофот жамғармаси 230 минг долларни ташкил этади. Финал эса жорий йилда Баҳрайнда, Табдиркорларнинг бутунжаҳон конгрессида бўлиб ўтади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech