23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Хавфсизлик
8 Апр  2019 435

Почта жўнатмалари орқали юборилган психотроп моддалар фош этилди

Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

 

Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда таркибида психотроп  моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари учраб турибди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг  “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари шу турдаги қонунбузарликларни фош қилишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Жумладан,  фуқаро Ю. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда  божхона декларациясида кўрсатилмаган 4 турдаги 370 дона психотроп дори воситалари ҳамда 2 турдаги  108 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек хориждан олти фуқаро номига юборилган почта жўнатмаларида ҳам 160 дона “Бротизолам ТЕВА”, 150 дона “Алпрозолам”,   96 дона “Рокацет плюс”, 39 дона “Лориван” номли таркибида психотроп моддаси бўлган дори воситалари  борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширув харакатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech