12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Ташвишли хабар
17 Июн  2019 1828

Қабристонлар нега аянчли аҳволда?

Ўтиб кетган аждодлар хотирасига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларни эъзозлаш, дафн этиш жойларининг тўғри сақланишига алоҳида эътибор билан қаралади, бироқ сўнгги пайтларда Наманган вилоятида қабристонлар аҳволи аянчли.

Тўрақўрғон туманидаги «Боғи баланд» қабристони ҳудуди ободонлаштирилмаган, бирор тўсиқ билан ўралмаган, вақт ўтиши билан баъзи қабрлар чўккан. «Баланд Гўртепа» маҳалласидаги «Шаҳидмозор» қабристонида ҳам шундай вазиятга дуч келиш мумкин.

Вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи тегишли мониторинг ўтказиб, кўплаб камчилик ва муаммоларни аниқлади. Масалан, минтақада  2180,95 гектар майдонда жойлашган 742 қабристон мавжуд, улардан 105 таси ёпилган.

Наманганнинг «Ўн бир Аҳмад», «Ирвадан», «Ҳурматхон ая» қабристонлари ходимларининг тадбирлилик борасидаги «қойилмақом ишлар»идан тилингиз айланмай қолади. Улар салкам қабрлар устида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирадилар. Бу ерда картошка, маккажўхори, қулупнайларни кўрасиз, бодом, ёнғоқ, узум, ўрик ва бошқалар мева беради. Тўрақўрғон туманидаги «Яндама қишлоқ мангулик кабристони», «Лангарбобо», «Бойпалас бува», Уйчи туманидаги «Ясситепа», «Мадрахим ота» ва бошқа кўплаб туманлардаги қабристонларда ҳам шу каби ишлар амалга оширилмоқда. 

   Лекин меъёрий ҳужжатларга кўра, бундай фаолият қатъиян ман этилади! Эҳтимол, шунчаки тартибга келтиришга қабристон ходимларининг кучи ва вақти етмаётгандир. Лекин баҳорда, Наврўз арафасида амалга ошириладиган ободонлаштириш ишлари, жумладан, қабристонларда ҳам ўтказилади-ку?!  Бу ҳақда вилоят ва туман ҳокимларининг ҳашар ўтказиш тўғрисидаги қарорларида ҳам айтилган. Афсуски, ҳаммаси ҳам ижро этилавермайди. Шундай қилиб, Чортоқ туманидаги Алихон қишлоғида жойлашган «Қорахон бува» қабристони қарийб олти гектар майдонда жойлашган ва деярли ташландиқ ҳолатда: ҳатто, белгилар ҳам ўрнатилмаган, узоқ вақт тозаланмаган, тартибга келтирилмаган. Янгиқўрғон туманидаги «Хўжамуроб» қабристонида сув таъминоти тизими мавжуд эмас, ободонлаштириш ишлари олиб борилмаяпти ва у кўпроқ чиқиндихонани эслатади.

Наманганнинг «Ҳурматхон ая», «Ирвадан» қабристонлари аҳоли пункти ва тадбиркорлик субъектларига туташиб кетган, бу санитария ва гигиена соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга ҳам зид.  Шу каби фактлар Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Норин, Тўрақўрғон, Уйчи ва бошқа туманларнинг деярли 80 қабристонида учрайди.

Дафн этиш жойлари ва қабр усти ёдгорликларини сақлаш, улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ бу туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлиб, уларга қабристонларни тўғри ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш вазифаси юклатилади, аммо ходимлар етарли эмас. Мисол учун, Уйчи туманида 55 та қабристон мавжуд бўлиб, штатлар жадвали 84 ходимни ташкил этади. Аммо амалда 55 назоратчи ва 165 қоровул бўлиши керак. Аҳолига, масалан, мотам тадбирлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари турлича. Аслида бундай пул тушумлари қабристонлар аҳволини яхшилаш, уларни жорий ва капитал таъмирлаш учун сарфланиши лозим.

Шунингдек, бу ерда схематик режа, иш вақти жадвали, келиш ва маросимларни ўтказиш тартиби, шунингдек, ободонлаштириш бошқармаси фаолияти ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Лекин маъмурий ва бошқа бинолар, йўлаклар ва хиёбонлар жойлашуви кўрсатилган бўлиши керак. Шу ҳолат Косонсойдаги учта, Мингбулоқдаги иккита, Наманган туманидаги учта, Наманган шаҳридаги тўртта ва Учқўрғон, Чортоқ ва Чуст туманларидаги ўн тўрттасида ҳам кузатилади.  

Айни пайтда, Наманган қабристонларидан бири ёнида бир мунча вақт олдин қабристонга туташ тураргоҳда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши бошланди. Дастлаб, объект эгаси деворни буздирди ва салкам қабрлар устидан қурилишни бошламоқчи бўлди, лекин жамоатчилик ва ваколатли органлар тезда бунга жавоб бериб, номаъқул ишнинг олди олинди.

Аждодларимизнинг тарихий мероси - сайёҳларни жалб қилиш учун мўлжалланган архитектура ва тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам икки оғиз сўз. Кўплари реставрацияга муҳтож, лекин баъзида уларнинг айримларига тегмаган яхшироқ. Айрим «уста»ларнинг қўли теккан кўплаб объектлар ўзининг асл қиёфасини йўқотиб, қандайдир янгича ишга ўхшаб қолган. Масалан, Мулла-қирғиз мадрасаси, Ота Валихон тўра масжиди қайта қуришдан кейин яхшироқ кўринишга келиб қолгани йўқ. Мадраса янгиланиши узоқ йиллар йиллар давом этди, катта маблағларни ўзлаштирган бир неча пудратчи ташкилотлар алмашди. Бинонинг ички қисми бузиб қўйилган, кимнингдир эса миясига терилган ғишт қоплама устидан шувоқ қатламини ётқизиш, бир пайтлар таом пишириш ва иситиш учун ишлатилган ноёб печ-ўчоқларни ёпиб юбориш келиб қолган.

Уйчи туманининг Файзиобод қишлоғида жойлашган «Девон бува» мақбараси 1725 йилда қурилган. Яқинда «реставрация» пайтида у дастлабки асл қиёфасини йўқотди. Бир вақтлар шаҳарни ободонлаштиришга катта ҳисса қўшган таниқли фабрикачи ва ҳомий Қодирхўжа Эшоннинг уйи ҳам хунук кўринишга келиб қолган. Ота-боболар ва уларнинг хотирасига бундай муносабат жуда ачинарлидир.     

  Феруза Отахонова.

«Правда Востока».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech