18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Суҳбат
20 Мая  2019 1820

Пойтахтда «Humo» тўлов тизими ишламоқда, навбат - Бухорога

Ўзбекистонда тўлов тизимлари ўртасида рақобат мавжуд эмаслигидан нолийдиган фойдаланувчилар енгил нафас олиши мумкин, энди улар иккита бўлди - «UzCard» ва «Humo».

Сўнгги пайтларда иккаласи ҳам инновацион технологияларни фаол жорий этмоқда. Ўтган ойда биринчисининг логотипи ўзгартирилди, иккинчисининг эса, энди ҳали бутун Ўзбекистонни қамраб олиши керак. Бунинг қандай амалга оширилаётгани ва истиқболдаги режалар ҳақида Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов сўзлайди:

- Бугун пойтахтимизда аллақачон 54 000 дан ортиқ терминал ўрнатилган. Бу Тошкентдаги ҳар бир нуқта аллақачон «Humo» карталарини қабул қилувчи терминал билан жиҳозланганини англатади. 2019 йилнинг 1 майидан тижорат банклари билан ҳамкорликда карталар эмиссияси ишга туширилди. Бу шуни англатадики, истаган киши банкка келиб, «Humo» картасини беришларини сўраши ёки исталган корхона ушбу картага иш ҳақи лойиҳасини (яна ходимнинг илтимосига биноан) ўтказиши мумкин.

Кўпчилик савол беради: пилот тестлар нима ва нимага керак, дея. Ҳар қандай янгилик синовдан ўтиши керак, чунки ҳамиша нозик жиҳатлари юзага чиқиб қолиши мумкин. Бу - мобиль интернет алоқаси, карта бериш жараёнини ташкил этиш, ПИН-кодларни ўрнатиш ва бошқалар. Ушбу ой чеклар мазмунидан тортиб, то транзацсия ишловлари тезлигига қадар тизим ишига жуда кўп ўзгаришлар киритдик. Бунинг бари терминал олган савдо нуқтаси ёки мижоз картасидан максимал самарали фойдаланиши учун амалга оширилди.

Тошкентда терминаллар ўрнатилгандан сўнг, жараённи пойтахт вилоятида бошладик. Шундан сўнг Бухоро ва бутун мамлакат бўйича босқичма-босқич ишлаймиз. Бундай кенгайтириш режасининг танланиши сабаби шундаки, «Humo» картасининг ҳар бир эгаси одатдаги хизмат кўрсатиш нуқталарида унинг ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлсин.

- Демак, пойтахтнинг истаган фуқароси, жумладан, иш ҳақи банк карталари фойдаланувчилари янги тизимга ўтишлари мумкин экан-да?

- Иш ҳақини қайси картада олиш - ходим ёки ташкилотнинг шахсий иши. Шунинг учун, агар улар «Humo»ни афзал кўрса, ҳеч ким буни рад этиш ҳуқуқига эга эмас. Биз бутун Тошкентни инфратузилма билан қамраб олдик. Деярли ҳамма жойда тўловларни амалга ошириш мумкин. Эҳтимол, терминал жойлашган жойлар бордиру аммо сотувчилар ҳали қурилманинг барча имкониятларидан қандай фойдаланишни билмас, контактсиз тўлов бозоримиз учун ҳали янгилик.

- «Humo» тўлов тизимининг «UzCard»дан фарқи қандай?

- Энг кўп бериладиган савол. Бу мутлақо бошқа тизимлар ва ёндашувлардир. Фикримизча, «Humo» мижозлар бошиданоқ энг замонавий, инновацион, қулай - халқаро тизимлар карталарини қабул қилиш имконини берувчи контактсиз тўловлар, инфратузилмани олишларини мақсад қилган.

Иккинчиси - очиқлик тамойили. Ҳар қандай қурилма бизнинг тизимимизда ишлаши мумкинлигини эълон қилдик. Ягона шарти - халқаро стандартларга мувофиқ барча хавфсизлик сертификатларининг мавжудлиги. Ва учинчиси – қатъий марказлаштиришдан воз кечиш, яъни бу тўлов тизими соҳасида иштирокчилар, яъни банклар ролини оширишга интилишдир. Улар биз учун асосий хизматлар ва маҳсулотлар учун буюртмачилардир.

- «Humo»ни яратишuга «UzCard» тизимидаги тўхтаб қолиш туртки берди, миллионлаб фуқаролар бир неча соат ичида нақд пулсиз харид қилиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Янги тизим бундай ҳолатлардан суғурталанганми? Агар келгусида банкларнинг ўзи операторга айланса, бу фойдаланувчилар учун фойдали бўладими?

- Ҳар қандай тизим қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Бунда гап, бу истеъмолчилар ва улар фойдаланиши мумкин бўлган хизматларга таъсир қиладими-йўқми, ана шунда. Шу боис ҳар қандай қатъий марказлаштирилган тизимда бу ёки бошқа муаммонинг барча фойдаланувчиларга таъсир қилиши хавфи мавжуд. Шу сабаб «Humo» тизимида тизимни босқичма-босқич марказсизлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди, бу карталар, терминаллар ва банкоматларни банклар қўлига топширишни назарда тутади. Бу нафақат фойдали, балки биринчи навбатда молиявий муассасалар учун ҳам қулайдир.

Тўғри, кейин уларда масулият ортади, лекин бу меъёридаги ҳолат. Банклар хизматлар яратиши, ички таранзакцияларни арзонга амалга ошириши мумкин, бу эса фойдаланувчилар учун қулай ва фойдали ҳамдир. Ва энг муҳими, бутун тизимнинг тўхтаб қолиш эҳтимоли минимумга тушади. Албатта, бу осон эмас, афсуски, бугун бундай мураккаб технологияларда ишлашга тайёр мутахассислар ҳам кам. Лекин бу вақтинчалик масала.

- Нима учун тизим орқали контактсиз тўлов амалга оширилганда бундай кичик лимит - 50 минг сўм белгиланган?

- ПИН-кодсиз ва контактсиз тўловлар учун чегара мавжуд. 50 минг сўмдан ортиқ суммани ҳам контактсиз тўлаш мумкин, фақат ПИН-кодни киритиш керак бўлади.

ПИН-кодсиз тўлов қанча миқдорда бўлиши кераклигини, ва умуман, бундай имконият тақдим этилиши керакми-йўқми узоқ ўйладик, ўргандик. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, қулай деган қарорга келдик. Кейин сумма масаласи юзага чиқди. Мисол учун, Россияда бундай чеклов 1000 рубль (тахминан 15,5 доллар) бўлиб, апрель ойида 3000 рублга (тахминан 46 доллар) кўтарилди. Европада, ўртача миқдор 100 евро. Бу тўловни осонлаштиради ва уни янада қулайроқ қилади. Фойдаланувчиларнинг масъулияти ошиши турган гап, лекин ҳеч биримиз пул солинган ҳамённи тўғри келган жойда қолдириб кетавермаймиз, албатта. Банк картаси билан ҳам шундай – ўз маблағини эҳтиётлашни ўрганиш талаб этилади: ПИН-кодни ҳеч кимга атманг, картани бегоналарга берманг.

Кўриб турганимиздек, ягона хавф - картанинг жисмоний йўқолиши билан боғлиқ. Бироқ уни соддалаштирилган усулда, масалан, SMS орқали блоклаш мумкин.

Муҳаммад Қаршибоев

ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech