26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
20 Янв  2020 5330

Олдин аланга, кейин кучли дўл, қум бўрони ва сел...

Ўрмонлари ёнаётган Австралияга кутилмаганда кучли дўл ёғди, кейин қум бўрони ёпирилиб, кетидан сел келди.

Портал pv.uz /Правда Востока. 20 январь. Австралия пойтахтига ёғилган гольф коптоги катталигидаги дўллар автомашиналарни пачоқлаб, ойналарни синдирган. Канберра яқинидаги аҳоли пунктларида 1 000 дан зиёд уйлар электр энергиясиз қолди.

Кучли жала қуйиши ва салқин шабада Янги Жанубий Уэльснинг мислсиз катта ўрмонларидаги ёнғин билан курашаётган ўт ўчирувчиларнинг ишини бир мунча енгиллаштирди ҳам. Ижтимоий тармоқларда қувонганидан ёмғир остида рақс тушаётган штат аҳолисининг суратлари пайдо бўлган.

Лекин жала ўзи билан бошқа муаммони — селни бошлаб келди.

Ўт ўчирувчилар ўзлари учун қулай фурсатдан фойдаланиб қолишга ошиқмоқда. Ўтган якшанбада кўпгина жойларда ёнғинлар ўчоғини назоратга олишга эришилди — Янги Жанубий Уэльсда фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинди. Лекин ҳали 70 тага яқин ёнғин ўчоқлари назоратга олинмаган.

Метеорологлар эса ҳафта давомида иссиқ шамол қайтиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ҳукумат аҳолини сергакликка ва хафсизлик чораларини кўриб қўйишга чақиряпти.

Янги Жанубий Уэльснинг баъзи туманлари олов билан олишиб, селдан жабр кўриб турган бир пайтда Орана ҳудуди маркази Даббо шаҳрига қум бўрони ёпирилган. Шамол тезлиги соатига 107 километрни ташкил этиб, қум ва чанг жуда юқорига кўтарилган. Қум бўронлари шунингдек, Брокен-Хилл, Нинган ва Паркес шаҳарларига ҳам ёпирилган, деб хабар беради Euronews.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech