07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,1 °C

Воқеа-ҳодисалар
31 Мая  2020 1596

Янги дори воситаси маъқул келди

Коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган илк дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун ишлаб чиқарилган «Авивафир» номли дори воситаси Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Дори воситалари давлат реестри сайтида маълум қилинган.

Бу «Фавипиравира»га асосланиб ишлаб чиқарилган дастлабки Россия дори воситаси бўлиб, у 2014 йилдан Японияда гриппнинг оғир турларига қарши қўлланилган.

Клиник тадқиқотларининг биринчи босқичи якуни бўйича (10 кун давомида) «Авивафир»нинг хавсиз эканлиги тан олиниши баробарида, ушбу дори воситасида ҳеч қанақанги янги, аввал қайд этилмаган қўшимча салбий белгилари аниқланмаган. Дорининг самарадорлиги 80 фоиздан юқори, бу эса унинг вирусга фаол қаршилик кўрсата олишидан далолатдир. 21 майда бошланган 330 нафаргача беморлар иштирокидаги синовнинг сўнги босқичи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланган. Мазкур дорининг коронавируснинг кўпайиш механизмини ишдан чиқаришини оралиқ клиник тадқиқотлар ҳам тасдиқлаган, деб хабар беради ТАСС.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech