24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,5 °C

Кейинги авлод
17 Янв  2019 1837

Хорижий дипломларни нострификация қилиш тартиби қайта кўриб чиқилди

Давлатимиз раҳбарининг 16 январдаги қарори билан дипломини нострификация қилишда махсус синовлардан ўтказилмайдиган кишилар рўйхати қайта кўриб чиқилди.

2019 йилнинг 1 мартидан хорижий давлатларда олинган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш тартиби кучга киради.

Расмийлаштириш эса Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозими ҳам жорий этилади. У Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ёки лавозимидан озод этилади. У мақоми, тиббий шароит ва транспорт таъминоти бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech