25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Саломатлик
11 Ноя  2018 695

Аллергиянгиз борми? Унда сизга паспорт керак экан...

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳам назарда тутилган. Муассаса шундай касалликларни даволаш ва олдини олиш, илғор технологияларни қўллаган ҳолда (масалан, ультразамонавий биологик микрочиплар ёрдамида) уларни ташхислаш билан шуғулланади. Мижозларнинг хасталиклари ва қўзғатувчилар ҳақидаги маълумотлар киритилган аллергик паспортларни яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш мўлжалланмоқда. Келгусида аллерген ўсимликлар чангларини мониторинг қилиш ва чангланиши бошланишини прогнозлаш, ўсимликлар оламининг бундай турлари гуллаши тақвимини шакллантирган ҳолда аҳолини огоҳ этиш ҳам режалаштирилган.

Озиқ-овқат саноатида ҳам аста-секин маҳсулотларга тез реакция бериши хавфи ҳақидаги жаҳон стандартлари мос маркалар қўйишга ўтилади. Марказ шунингдек, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда тадқиқотлар ўтказади, шифокорлар малакасини ошириш ва услубий адабиётларни кўпайтириш дастурларини тайёрлайди.

Мазкур тузилмани халқаро кузатув кенгаши бошқаради, унга Республика илмий-ихтисослашган аллергология маркази, Фанлар Академиясининг Одам иммунологияси ва геномикаси институти ва бошқа ИТИлар ёрдам беради. Марказ пойтахтимизнинг Олмазор туманида қурилаётган Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида жойлашади.

Дмитрий Колесов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech