16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,6 °C

Мамлакатимизда
22 Июл  2019 483

Дам олиш кунлари “паспорт столи”ларида қанча фуқарога хизмат кўрсатилди?

Республикамиз аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш юзасидан ҳужжат топшириш ва тайёр биометрик паспортларни эгаларига тарқатиш учун ҳафтанинг дам олиш кунлари ҳам ишлаши хабар қилинганди.

Хўш, дам олиш кунлари қанча фуқарога хизмат кўрсатилди?

Республика ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан жорий йилнинг 20 июль шанба куни 5066 нафар фуқаролардан биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, 4807 нафар фуқароларга биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортлари топширилди.

21 июль якшанба куни эса 528 нафар фуқаролардан биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиниб, 1982 нафар фуқароларга биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортлари топширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси иш кунларидан ташқари дам олиш кунлари хизмат кўрсатиш келгуси ҳафталарда ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech