26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Агросектор
8 Мая  2019 415

Паррандачиликни ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

“Паррандасаноат” уюшмаси раҳбарияти Украина ҳамда Қозоғистон паррандачилик технологиялари ва озуқаларини етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказди.

Паррандачилик соҳасини рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири – соҳа корхоналарида замонавий технологиялардан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш ҳисобланади.

Уюшма масъулларининг Украинага ташрифи чоғида айни масалага эътибор қаратилди.

Жумладан, паррандачилик ускуналари ишлаб чиқарувчи “Техна” компаниясининг Кузатув кенгаши аъзолари билан музокара ўтказилди. Учрашув чоғида парранда маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларини ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда ҳамкорликда ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, “Паррандасаноат” уюшмаси таркибида фаолият кўрсатаётган паррандачилик хўжаликлари озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш соҳани янада ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу боис уюшма томонидан мазкур йўналишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда уюшма ижрочи директори Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Қозоғистон Республикасида бўлиб, қўшни давлатда мазкур йўналишдаги корхоналар фаолияти билан танишди, тажрибасини ўрганди.

Ташриф давомида, хусусан, Қозоғистон Республикасининг парранда озуқаларини етказиб берувчи “Altyn zher Kazakhstan” компанияси раҳбари Ерген Жанарбаев билан музокара ўтказилди.

Қозоғистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон паррандачилик хўжаликлари билан озуқа маҳсулотларини етказиб беришдан манфаатдор эканликларини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech