07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Спорт
7 Мая  2020 599

Пандемия тўсиқ бўла олмади

Пумсэ йўналиши бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

4-5 май кунлари таэквондонинг пумсэ йўйналиши бўйча онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Илк бор ўтказилган онлайн чемпионатда Республикамизнинг ҳар бир вилоятидан ўсмирлардан бир ўғил ва бир қиз, катталар тоифасида ҳам худди шунчадан спортчи иштирок этди.

Мусобақани Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош ҳаками Дмитрий Ким ва ассоциация вилоят федерациялари билан ишлаш бўйича мутахассис Ҳусниддин Ходжамқулов томонидан кузатиб борилди.

 Мусобақа натижаси бўйича ўсмир қизлар ўртасида, ўсмирлар ўғил болалар ўртасида, катталар ўртасида (аёллар ва эркаклар) совриндорлар аниқланди. Бунда ўсмир қизлар ўртасида Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятлари, ўсмир ўғил болалар ўртасида Фарғона, Наманган ва Қашқадарё вилояларти, катта ёшдаги аёллар ўртасида Тошкент, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари, катта ёшдаги эркаклар ўртасида эса Тошкент шаҳри, Тошкент ва Жиззах вилояти вакиллари  яхши натижаларга эришгани маълум бўлди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан яқин вақт ичида ҳам Пумсэ бўйича онлайн мусобақалар ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech