03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Молия
6 Июл  2020 557

Пандемия нақд пул муомаласига ҳам таъсир ўтказган

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу жараённи қисқача шундай шарҳлайди:

2020 йил апрель-июнь ойларида банк тизимида нақд пуллар айланмаси мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таъсирида шаклланди.

Жумладан, жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан эълон қилинган карантин талабларининг май ойига келиб бироз юмшатилиши натижасида иқтисодиёт субъектларининг фаоллашуви банклар кассалари орқали нақд пуллар айланмаси динамикасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

2020 йил апрель ойида банклар кассаларига нақд пул тушумининг март ойига нисбатан қарийб 41 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида апрелга нисбатан 85 фоизга кўпайиб, 14,6 триллион сўмни ташкил этди.

Бироқ, июнь ойидаги кўрсаткич карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатдан (жорий йил январда – 15,8 триллион сўм ) бироз камлигича қолмоқда. Шунингдек, бу кўрсаткич эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши ва карантин талабларининг юмшатилиши ортидан кейинги ойларда ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин.

Нақд пул тушумларининг июнь ойида апрелга нисбатан ўсиш ҳажмининг қарийб 3,5 триллион сўми савдо ва пуллик хизматлардан, 1,4 триллион сўми банк хизматлари бўйича тушумлар ҳиссасига тўғри келди. Бу «яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятининг қайта тикланиши ҳамда автомашиналар ҳаракатига нисбатан таъқиқларнинг юмшатилиши, шунингдек, аҳоли томонидан бўш маблағларни банк омонатларига, кредитларнинг қайтарилишига ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олишга йўналтирилиши ҳисобига юзага келди.

Ўз навбатида, 2020 йилнинг апрель ойида банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар март ойига нисбатан 35 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан 53 фоизга кўпайиб, 14,8 триллион сўмни ташкил этди.

Карантин шароитида пенсия ва нафақа тўловлари, бюджет тизими ташкилотлари, шунингдек, фаолиятини тўхтатмаган стратегик корхоналар ходимларининг иш ҳақларининг тўлаб борилиши натижасида банклардан ушбу мақсадлар учун нақд пуллар чиқими нисбатан барқарор сақланиб қолди.

Яна бир эътиборли ҳолат, 2020 йилнинг июнь ойида банк карталарига жами 15,9 триллион сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 6,1 триллион сўм аҳоли томонидан нақдлаштириб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech