11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,3 °C

Долзарб
6 Июл  2020 376

Пандемия ҳали чекинмоқчи эмас

NBC News тарқатган хабарга кўра, ЖССТ коронавирус инфекциясини юқтиришнинг энг юқори даражасини маълум қилган, ўтган 24 соат ичида 183 000 дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилган.

Германиянинг Гёттинген шаҳрида коронавирус сабабли карантинга олинган кўп қаватли бинода яшовчи фуқаролар билан бўлиб ўтган тўқнашувда бир нечта полиция ходимлари жабрланди, деб хабар берадиGuardian.

Германияда коронавирус инфекцияси қайта авж олгани сабабвирус кўпайиши кўрсаткичлари ошиб кетди. Тахминларга кўра, 10 нафар вирус ташувчи қарийб 29 нафар соғлом одамга инфекция юқтириш хавфи юзага келмоқда, деб хабар беради DW.

Дубай 7 июлдан сайёҳлар ташрифига рухсат беради, деб хабар беради CNN. Йўловчилар аэропортда коронавирус инфекцияси учун тест топширади, инфекция аниқланган ҳолатда, улар 14 кунлик карантинга олинади.

Arab news тарқатган хабарга кўра, Саудия Арабистони коронавирус пандемияси ва нефть нархининг пасайиши ҳолатлари бўйича иқтисодиётни диверсификация қилиш режалари учун 4 миллиард долларлик дастлабки сармояга эга Туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Деҳли ҳукумати шифохоналарда жой етишмаслиги сабабли, COVID-19 нинг енгил ва мўътадил белгилари бўлган беморлар учун 25 та меҳмонхонани фавқулодда ҳолат марказларига айлантиришга қарор қилди. Меҳмонхона ходимлари беморларга зарур ҳолларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муолажа курсларида ўқитилади, деб хабар беради Guardian.

Global Times ахборот манбаси хабар беришича, коронавируснинг такроран авж олиши фонида, Пекинда аҳоли орасида оммавий тест синовлари ўтказиляпти, сўнгги икки ҳафта ичида 2 миллиондан зиёд киши синовдан ўтказилган.

Исроил ҳукумати фуқароларни агар ниқоб тақиш ва масофани сақлаш талабларига риоя этилмаса, карантин чекловларини қайта қўллаш ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради DW.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech