03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
30 Июн  2020 161

Пандемия даврида ҳам меҳнат миграцияси давом этяпти

33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлашга келишилган.

Унда, хусусан, Қозоғистоннинг турли ҳудудларида мингдан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, ишчиларнинг биринчи гуруҳи - 33 нафар фуқаро 29 июнда «Ғишт Кўприк – Жибек Жоли» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Қозоғистон Республикасига ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech