06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Туризм
26 Фев  2020 713

Қозон ва Бухоро ўртасида истиқболли ҳамкорлик

Айни кунларда расмий ташриф билан Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги делегацияси аъзолари Татаристон Республикасида бўлиб турибди.

Сафардан кўзланган мақсад вилоятнинг туризм имкониятларини кенг тарғиб қилиш, қолаверса, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда салоҳиятли фирма, компаниялар билан музокаралар ўтказиш ва ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига қаратилган.

Қозон Кремлида бўлиб ўтган учрашувда Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевни қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар Татаристон ва Бухоро вилояти корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, товар ва хизматларни ўзаро етказиб беришни кенгайтириш ҳамда гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, бизнес онлайнда Қозон шаҳридан Бухорога янги тўғридан-тўғри рейслар ташкил этилиши таклифи илгари сурилди.

Ўтказилган музокаралар ва эришилган келишувларни амалга оширилиши юзасидан «Йўл харита» тасдиқланиб, топшириқлар ижроси масуллар томонидан назоратга олинди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech