03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Хавфсизлик
10 Июл  2020 400

Ўзини ўзи тутиб берган ўғри

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Ички ишлар бўлимига туманнинг «Меҳнатобод» маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

Аризада кўрсатилишича, 29 июнга ўтар кечаси номаълум шахс, аризачи уйи эшиги очиқлигидан фойдаланиб, хонадаги шкафдан 2 300 000 (икки миллион уч юз минг) сўм пулни ўғирлаб кетганлигидан шикоят қилинган.

Содир этилган ўғрилик жинояти юзасидан 4 июль куни жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар олиб борилган.

Натижада, мазкур жиноятни ариза муаллифининг ўзи содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар олинган ва 4 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ариза муаллифи Ш.А.га нисбатан айблов эълон қилинган, деб хабар беради ИИВматбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech