10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Саноат
31 Июл  2019 966

“Ўзбеккўмир” АЖга 15 та “БЕЛАЗ” русумли юк ташувчи оғир техника келтирилди

“Ўзбеккўмир” АЖга Беларус давлатидан 15 та “БЕЛАЗ-75131” русумли юк ташувчи оғир техника келтирилди, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Ушбу техникалардан Ангрен кўмир конининг юқори қатламни очиш ишларида самарали фойдаланиш кўзда тутилган. “БЕЛАЗ” русумли юк ташувчи транспорт воситасини йиғиш ишлари учун беларуслик ва маҳаллий мутахассислардан иборат 2 та ишчи гуруҳ ташкил этилган эди. 

“БЕЛАЗ-75131” сўнгги русумдаги Cummins KTA50-C двигатели ўрнатилган бўлиб, 130-136 тонна юк кўтариш имкониятига эга. Рул чамбараги гидравлик бошқарув асосида ишлайди. Йирик техниканинг соф оғирлиги 107 100 тоннани ташкил этади. Мазкур юк ташувчи транспортига 33.00-51; 33.00Р51; 36/90-51 ўлчамдаги шиналар ўрнатилган. “БЕЛАЗ”нинг баландлиги 5900 (±80см), узунлиги 12050 (±100см)га тенг. Ёқилғи бакининг ҳажми 1900 литр. Тўртта томонидан атрофни тасвирга олиб бир вақтнинг ўзида бошқарув бўлинмасига узатувчи камералар билан жиҳозланган ушбу оғир юк ташувчи транспорт воситаси ҳайдовчига атрофни қийинчиликларсиз назорат қилишни кафолатлайди.

Шу кунгача “Ўзбеккўмир” АЖ таркибида 30, 45 ва 110 тонна юк ортиш имкониятига эга БЕЛАЗ юк ташувчи техникалари мавжуд эди. Эндиликда акциядорлик жамияти 136 тонналик гигант автомобилга ҳам эга бўлди.

“БЕЛАЗ” ОАЖ билан тузилган шартномага кўра яна 8 та ана шундай йирик юк ташиш транспортини олиб келиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech