02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8 °C

Ижтимоий ҳаёт
22 Фев  2020 904

Ўзбекистонликлар YouTubeда кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди

YouTube видеохостингида Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой 100 миллион мартадан  ортиқ кўришларни амалга оширади. Бу ҳақда YouTubeнинг Марказий Осиёдаги расмий ҳамкори Genesis YouTube Central Asia раҳбари Самсон Безмятежний маълум қилди, деб хабар беради Спот.

Видеосервис мамлакатдаги энг оммавий сайтлар орасида 10-ўринда туради. Бу интернет қимматлиги сабаб одамлар сайтга киришга қўрқиши билан изоҳланди. Аудиторияни баҳолашда Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа давлатлардаги фуқаролари ҳам ҳисобга олинган.

“Ўзбекистоннинг ўзида фойдаланувчилар сони у қадар кўп эмас — 25 фоиз, бу эса ойига 25 миллион марта кўриш демакдир”, — дейди Безмятежний.

Ўртача статистикага кўра, ўзбекистонлик фойдаланувчи кунига бешта ролик кўради. Давомийлиги — кунига 20 дақиқа. Фойдаланувчиларнинг асосий қисмини (70 фоиз) эркаклар ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари асосан мобил қурилмалардан (72 фоиз) киради, иккинчи ўринда — компютерлар туради (24 фоиз).

Таққослаш учун, Қозоғистонда иккинчи ўринда Смарт ТВ туради (20 фоиз — ойига 2,5 миллион одам). Қозоғистонликлар учун YouTube стандарт телевидениенинг ўрнини эгаллаган.

Умумий аудиториянинг 38 фоизини 25—34 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech