23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,7 °C

Мамлакатимизда
5 Ноя  2019 358

Ўзбекистонлик ректор Японияда фахрий унвони билан тақдирланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Аваз Мараҳимов Япониянинг ОТМнинг фахрий унвони билан тақдирланди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Японияга ташрифи доирасида Сока университети билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра икки давлат университетлари ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга оширади, илмий изланишларни биргаликда олиб боради.

Бундан ташқари Термиз ва Ахсикентда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда археологик ва этнографик илмий экспедицияларни ташкил этишга  ҳам келишилди.

Ташриф доирасида Сока Гаккай Интернешнл Президенти Дайсаку Икеда ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирланди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech