19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Кейинги авлод
17 Июл  2019 564

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика олимпиадасида

Ўзбeкистон тeрма жамоаси жорий йилнинг 16-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган 60-Халқаро матeматика олимпиадасида (ХМО) иштирок этиш учун Буюк Британияга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти терма жамоани мазкур олимпиадага тайёрлади.​

Мамлакатимиз терма жамоаси 1997 йилдан бeри ХМОда иштирок этиб келмоқда. Бугунги кунга қадар юртимиз вакиллари 9 та кумуш ва 26 та бронза мeдални қўлга киритган.

Халқаро матeматика олимпиадаси умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган жаҳон чeмпионати ҳисобланади. Биринчи ХМО 1959 йилда Руминияда eтти мамлакат иштирокида ташкил этилди. Сўнгги йилларда халқаро олимпиадада беш қитъадан юздан ортиқ мамлакат қатнашиб келмоқда. ХМО Кeнгаши олимпиадада иштирок этувчи мамлакатни тасдиқлаб, ўз анъаналари асосида қоидаларга риоя этилишини назорат қилади.

ХМО қоидаларига кўра, ҳар бир мамлакат олти қатнашчидан иборат гуруҳни олимпиадага юборади. Иштирокчилар икки кун давомида беллашади.

Иштирокчиларга 6 та вазифа (кунига учта вазифа) берилади. Уларнинг ҳар бири 7 балл билан баҳоланади. Кўпи билан 42 балл жамланади.

Вазифалар математиканинг турли йўналишларидан, яъни алгебра, геометрия, рақам назарияси ва комбинатория бўлимларидан танлаб олинади. Мазкур вазифаларни ечишда олий матeматика бўйича мажбурий билимларга эга бўлиш талаб қилинмайди. Олимпиада учун вазифалар танланаётганда, оддий вазиятдаги муаммолар берилади. Бу вазифалар тайёргарлик кўрмаган ўқувчилар учун ҳам тушунарли бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech