04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,8 °C

Туризм
30 Июн  2020 174

Ўзбекистондаги туристик зоналарда дор йўлларини қуриш учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисми қопланади

Ўтган йилларда мамлакатимизда эко ва агро туризмни ривожлантириш йўлида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай бўлсада, бугунги кунга қадар ушбу йўналишидаги имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаган. Хусусан, ҳозирда Ўзбекистонда жами 7 та дор йўли сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Таққослаш учун, Қозоғистоннинг биргина «Чимбулоқ» тоғ-курортида 4 та, Украинанинг Карпат тоғларида 4 та, Грузиянинг Гудаури курортида 11 та дор йўллари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, туристларга хизмат қилмоқда.

Мазкур йўналишни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Президент қарорида (19.06.2020 йилдаги ПҚ-4755-сон) инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларини бир қисми қопланиши белгиланган.

Ҳужжатга кўра, дор йўлларини 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга 500 метрдан кам бўлмаслиги бўйича талаблар қўйилган. Харажатлар ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади. Мазкур имтиёз бўйича йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган. 2020 йил 1 августдан бошлаб кучга кирадиган топшириқда «Чорвоқ» махсус туризм зонаси ҳудудида ташкил этилаётган йўловчи ташувчи дор йўллари инобатга олинмаган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech