14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,8 °C

Агросектор
16 Окт  2019 543

Ўзбекистонда етиштирган органик пахта халқаро сертификатга эга бўлди

Бу ҳақда «Textile technologies group” МЧЖ ХК фаолияти  ва унинг Чиноз пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган пресс-турда айтиб ўтилди.

Маълум бўлишича, ЎзФА олимлари ва хорижлик мутахассислар ҳамкорлигида органик пахта етиштиришга қўл урилди. Ҳозир Чиноз туманининг 217 гектар майдонида илк бор органик пахта етиштирилган. Органик пахпа парвариши учун кимёвий ва минерал ўғитлар ишлатилмай, аксинча, биомаҳсулотлар ишлатилади. Кутилган натижа ҳам ёмонмас, гектаридан 30 центнердан ҳосил олинмоқда. Ҳатто органик пахта чигитидан экологик тоза ёғ олиш имконияти ҳам мавжуд.

Бунинг натижасида маҳсулотни жаҳон ва Европа бозорига экспорт қилиш имкони пайдо бўлади.

Мутахассисларнинг айтишича, келгуси йил 1150 гектар ерда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кўзда тутилган. Шундан 600 гектарида органик пахта, қолган майдонида эса органик буғдой етиштириш режалаштирилмоқда.

– Давлатимиз томонидан тўқимачилик саноатини ривожлантиришда кластер фаолиятини кенг жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди “Textil Technologies Group” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси директори Дилшод Тожибоев. – Шундан келиб чиқиб, биз учун  Тошкент вилояти Чиноз туманида кластер асосида пахта хом ашёсини етиштириш мақсадида 7 минг гектар ер майдон ажратилди. Ушбу ер майдонидан 5 минг 700 гектарда Чиноз фермер хўжаликлари билан тузилган контрактация шартномалари асосида ва 1 минг  300 гектарда кластер асосида пахта ҳосили етиштирилмоқда. Пахта етиштиришда энг замонавий техникаларга эгамиз. Келгуси режаларимиз янада улкан. Масалан, корхонанинг фаолиятини янада такомиллаштириш учун 11 лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бунда пахтани етиштиришдан то тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш технологияларни жорий этиш режалаштирилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech