05 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,8 °C

Ҳарбий
22 Июл  2020 2475

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарилади

Миллий армиямизни қурол ва ҳарбий техниканинг замонавий турлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мудофаа саноати қўмитаси мамлакатимизнинг махсус ускуналар ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «Kran va Maxsus Texnikalar» МЧЖ билан ҳамкорликда «Tarlon» (4×4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг тажриба намунасини ишлаб чиқарди.

«Tarlon» ЕЗА шахсий таркибни ташиш, хавфли ҳудудларда махсус топшириқларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блок постларга оловли мадад бериш, жанговар патруллик вазифасини бажариш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, экипаж ва десантни ўқ ва портлашлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Таъкидлаш жоизки, ўзининг техник ва жанговар хусусиятлари билан енгил зирҳли автомобиль етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобилларидан қолишмайди, деб хабар беради қўмитанинг матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech