15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Хавфсизлик
2 Янв  2019 2729

Ўзбекистонда янги молиявий пирамида – кўршапалак уяси оммалашмоқда

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Фейсбук саҳифаларида янги молиявий пирамида — кўршапалак уяси оммалашмоқда.

Телеграммдаги “Давлетов.уз” канали хабарига кўра, кейинги ойларда одамлар орасида, бозорларда, чойхоналарда ҳеч ким танимаган, илгари ҳеч ким кўрмаган одамларнинг кўршапалак уяси сотиб олаётганликлари, бу орқали катта пул ишлаш мумкинлиги борасида ажабтовур гаплар пайдо бўлмоқда.

“Олдиндан огоҳлантирамиз: бу молиявий пирамида. Бу каби олди-сотди объекти қобиғида ўралган чалғитувчи пирамидалар илгари гирялар ва тикув машиналари мисолида намоён бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кўршапалак уяси ҳам, гиря ҳам, эски тикув машиналари ҳам қиймат манбаи эмас, уларни сотиб олиш орқали иқтисодий, нумизматик ёки тарихий қўшимча қиймат яратилмайди.

Совун пуфаги сингари шишириладиган бу каби схемалардан фақат пирамида фундаментида турганларгина манфаатдор бўладилар, пирамида ҳаётининг қолган барча босқичларида қўшилганлар фақат қурбон бўлиш функциясини бажарадилар”, - деб огоҳлантирилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech