16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Спорт
7 Фев  2019 549

Ўзбекистонда илк бор хоккей бўйича чемпионат бошланади

Эртага, 8 февраль куни хоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада «Бинокор», «Ҳумо», «Семурғ» ва «Тошкент» жамоалари иштирок этишади.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, ўйинлар «Ice City» муз аренасида ташкил қилинади. Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида 24 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1 февраль куни «Ice City» мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши ҳақида маълум қилинганди.

8 февраль куни «Тошкент» ҳамда «Бинокор» жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ўзбекистон I чемпионати старт олади. Ушбу баҳсдан сўнг музга «Ҳумо» ҳамда «Семурғ» жамоалари чиқиб келишади.

Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган. Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаси – мамлакатимизда хоккейни оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хоккей бўйича Республика чемпионати, кубоги, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни ташкил қилишдан иборатдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech