31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
23 Янв  2019 2082

Ўзбекистонда Буюк Британиянинг “Royal” мактаби филиали очилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Буюк Британиянинг MBU Capital ва Acumen Education компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Учрашувда TEFL академиясининг онлайн платформаси ёрдамида ўқитувчиларни малакавий ўқитиш ҳамда Ўзбекистонда Буюк Британиянинг “Royal” мактаби филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларга кўра, истиқболда пойтахтда 3 та, вилоятларда 12 та хусусий мактаблар тармоғини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Учрашув якунида, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Британия ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech