06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан сўнг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали кутиб олди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш қитъада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форумдир.

Бугунги кунда кенгашга 27 давлат аъзо. Саккизта мамлакат ва бешта халқаро ташкилот унинг кузатувчиларидир. ОҲИЧК 2007 йил октябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси ҳузурида кузатувчи мақомини олган. 2018-2020 йилларда ОҲИЧКга Тожикистон Республикаси раислик қилмоқда.

“Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув» мавзуида ўтадиган бу галги ялпи мажлисда кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти саммит доирасида қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech