23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,7 °C

Бизнес
25 Окт  2019 437

Ўзбекистон ва Швейцария савдо-иқтисодий алоқалари ривожлантирилади

Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон-Швейцарии бизнес форуми ва «В2В» учрашуви ташкил этилди. 

Ушбу бизнес форумда соғлиқни сақлаш, савдо, логистика, архитектура ва банк соҳаларида иш олиб борувчи 15 дан ортиқ Швейцария компанияларининг вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Швейцария ва МДҲ мамлакатлари Савдо палаталари иттифоқи президенти Гай Меттан, Женева савдо ва хизмат кўрсатиш палатаси ва ССИГ хизмат кўрсатиш палатаси бош директори Винсент Субилия, шунингдек бошқа Швейцария ташкилотлари вакиллари сўзга чиқди.

Тадбир давомида Швейцария делегацияси вакиллари Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини таъкидлаб, республикамиз ҳукуматининг иқтисодиётнинг турли соҳаларини эркинлаштириш, хорижий сармоядорлар учун яратилган зарур шарт-шароитларни юқори баҳоладилар.

Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашувида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech