05 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Долзарб
8 Июл  2020 416

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Оператив штаби маълумоти

Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари маълумотларига кўра, Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида мос равишда 1 300 ва 700 дан ортиқ ватандошлар тўпланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Москвадаги элчихонаси томонидан фуқароларнинг «Маштаково» назорат-ўтказиш пунктига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишлари ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишлари тўғрисида берилган кўп сонли огоҳлантиришларга қарамай, Қозоғистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида ватанга қайтиш мақсадида фуқаролар Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида тўпланишни давом эттирмоқдалар.

Минтақада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятнинг кескин ёмонлашиши, Қозоғистонда қатъий карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан фуқароларнинг қўшни давлатлар ҳудуди орқали қайтиши ташкилий ва бошқа қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, айниқса фуқароларнинг соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Ушбу ҳолатни юртдошларимизга тушунтириш мақсадида, мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ва Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси раҳбарлари фуқаролар тўпланган жойга келишди.

Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан чеклов чораларига тўғри баҳо беришларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз.

Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларини ташкил этиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан ҳамда мунтазам «сариқ» ва «яшил» рейслар қайта ташкил этилишига кўра ватанга қайтадилар.

Ўзбекистон фуқаролари Россиядан чартер рейсларида, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ олиб чиқилишини эслатиб ўтамиз, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech