24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Спорт
26 Мар  2019 3501

Ўзбекистон тарихида илк Олимпия ўйинлари чемпиони Лина Черязова оламдан ўтди

Ўз номини ўзбек спорти тарихининг зарварақларига битган Лина Черязова 50 ёшида оламдан ўтди. Маҳоратли фристайлчимиз узоқ вақт оғир ҳасталик билан курашиб келаётган эди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

 

Лина Черязова 1968 йил 1 ноябрь куни Тошкентда таваллуд топган. 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида фристайлнинг акробатика йўналишида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлган. Бу ҳозиргача Ўзбекистон вакилларининг қишки Олимпия ўйинларида қўлга киритган биринчи ва ягона медали сифатида таъкидлаб келинади. Шунингдек, Черязова 1993 йили жаҳон чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Спортчимиз умрининг охирги йилларини онаси туғилган Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшади.

Лина Черязова 1994 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 1998 йили эса «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан билан мукофотланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech