13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Инвестициялар
22 Июл  2020 356

Ўзбекистон Республикаси инвестиция фаолиятининг 2020 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари

Жорий йилнинг январь – июнь ойларида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 4,8 миллиард долларни, шу жумладан тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар - 3,2 миллиард долларни ва давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар - 1,6 миллиар долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, асосий капиталга киритилган тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2,6 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилдаги шу кўрсаткичга нисбатан 1,2 маротаба ўсиш суръати кузатилди. Тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 29,5% гача ўсди.

Ҳисобот даврида 494 та лойиҳа ишга туширилди: 28 та йирик ишлаб чиқариш корхонаси ва 466 та ҳудудий аҳамиятга эга саноат объектлари.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Туркия давлатлари етакчилик қилди, республикамиз иқтисодиётига инвестиция киритган мамлакатларнинг умумий сони 37 тани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда электротехника саноати (2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш - 13 баробар), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (ўсиш – 3,6 баробар), АКТ (ўсиш – 3,5 баробар) соҳалари инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. Озиқ-овқат саноати (ўсиш – 1,5 баробар), кимё саноати (ўсиш – 1,3 баробар) ва тўқимачилик саноати (ўсиш – 1,6 баробар) ҳам яхши ўсиш динамикасини кўрсатди.

Шу билан бирга, минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилишнинг ўсиш тенденцияси мустаҳкамланди ва ҳисобот даврида 2 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,05 баробарга ошди. Умумий сумманинг 1,6 миллиард доллари асосий капиталга йўналтирилди. Ҳудудий лойиҳалар доирасида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 62,3 фоизини ташкил этди.

Вилоятлар кесимида 2020 йилнинг биринчи ярмида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўсишининг энг юқори динамикаси Наманган (1,6 баробар), Тошкент (1,6 баробар), Қашқадарё (1,5 баробар) ва Сирдарё (1,4 баробар) вилоятларида кузатилди.

Умуман олганда, 2020 йил охирига қадар 2 мингдан ортиқ ижтимоий, инфратузилмавий ва саноат объектлари, шу жумладан 206 та янги йирик ишлаб чиқариш объекти, 240 та ҳудудий аҳамиятга эга ишлаб чиқариш объекти ҳамда 1,6 мингга яқин ижтимоий ва инфратузилмавий объектлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech