20 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2 °C

Туризм
28 Янв  2020 627

Ўзбекистон Осиёнинг энг йирик фестивали ҳамкори

1-16 февраль кунларида Ҳиндистоннинг Харьяна штатида Осиёнинг энг йирик ҳунармадчилик фестивалларидан бири ҳисобланган «Surajkund Mela» бўлиб ўтади. Унда ҳар йили 60 дан ортиқ мамлакатдан келган миллиондан зиёд ҳунармандлар ва меҳмонлар иштирок этади.

 «Surajkund Mela» – дунё мамлакатларининг амалий санъати намойиш этиладиган павильонлар ярмаркаси. Концепцияга кўра, ҳар йили Ҳиндистоннинг бир штати - фестиваль мавзуси сифатида, хорижий давлатлардан бири эса шерик давлат сифатида танланади.

Бу йилги фестиваль шерик давлат сифатида Ўзбекистонни танлаган. Тадбирда юртимиздан 60 га яқин амалий санъат устаси, Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятлари делегациялари, мусиқачилар, ижрочилар, маданият вакиллари, анъанавий таомлар ошпазлари ва расмий доиралар вакиллари иштироки кутилмоқда. 

Тадбир доирасида ўзбек халқининг маданий меросига бағишланган қатор тадбирлар, жумладан, «Ўзбекистон маданияти куни», «Ўзбекистон миллий таомлари куни», машҳур ҳинд дизайнери ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият элчиси Риту Берининг «Ferghana Fantasy» тўплами намойиши, Ўзбекистон санъати усталарининг чиқишлари ва бошқалар ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Фестивалдаги иштироки билан боғлиқ ташкилий ишлар Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, ҳудудий ҳокимликлар ва қатор ҳамкорлар томонидан ташкил этилади, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech