24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Спорт
9 Янв  2019 1289

Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Хабар қилганимиздек, бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Осиё Кубоги мусобақаси 1-тур ўйинида уммонлик футболчиларга қарши майдонга тушди. 

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан Ватанимиз шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилди:

Дарвозабон: 1. Игнатий Нестеров
Ҳимоячилар: 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 13.Олег Зотеев
Ярим ҳимоячилар: 7.Сардор Рашидов, 9.Одил Аҳмедов (С), 19.Отабек Шукуров, 11.Жалолиддин Машарипов, 22.Жавоҳир Сиддиқов
Ҳужумчи: 10.Марат Бикмаев

Тан олиш керак ўйин футболчиларимиз учун осон бўлмади. Шундай бўлсада, ҳисобни бизнинг футболчилар очди. 34-дақиқада терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг жарима тўпидан йўллаган ажойиб зарбасидан сўнг тўп рақиблар дарвозаси тўридан жой олди. 

Аммо шундан сўнг Уммон терма жамоаси ўз ўйинини кучайтирди ва бу учрашувнинг 72-дақиқасига келиб самарасини берди. Aл-Ғaссaний ҳисобни тенглаштирди, 1:1.

Орадан 14 дақиқа ўтиб, футболчиларимиз ҳисобда яна олдинга чиқиб олди. 83-дақиқада Марат Бикмаев ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов ўйиннинг 86-дақиқасида рақиблар дарвозасига гол киритди ва мана шу ҳисоб ўйиннинг охиригача сақланиб қолди.

Ушбу натижадан сўнг терма жамоамиз уч очкога эга бўлиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги ўйинда ҳам футболчиларимизга омад тилаймиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech