21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Спорт
18 Сен  2019 693

Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик – мамлакатимиз келаси йили бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати финал босқичига мезбонлик қилади, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Куала Лумпурда ўтказилган ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилишида U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди. Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, U-19 Осиё чемпионати-2020 баҳслари тақвимга кўра, келаси йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech