22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Туризм
29 Ноя  2019 1424

Ўзбекистон National Geographic Traveler’нинг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди

“National Geographic Traveler” журналининг Россиядаги таҳририяти National Geographic Traveler Awards 2019 танлови якунларини эълон қилди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Унга кўра, “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон ғолиб бўлди. Мукофот тантанали равишда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Ботиржон Асадовга топширилди. Онлайн овоз бериш якунларига кўра, танловнинг “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон 40 фоиз овоз тўплаган. Шунингдек, ушбу номинацияда ғолиблик учун Арманистон, Уммон, Тайвань ҳамда Руминия давлатлари кураш олиб борган. “National Geographic Traveler” ҳар йили энг яхши туристик йўналишлар бўйича онлайн овоз бериш орқали танлов ўтказади. Бу йилги овоз бериш жараёни 29 июндан 31 октябрга қадар давом этди. Жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланди. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили худди шу танловда Ўзбекистон “Гастрономик туризм” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган эди. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech