21 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Хавфсизлик
9 Апр  2019 459

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида туполон кўтарган икки шахсга чора кўрилди

8 апрель куни тахминан соат 11.00 да Тошкент шаҳар ИИББга Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан икки нафар номаълум шахслар жамоат тартибини бузганликлари тўғрисида маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда биш бошқарма матбуот хизмати.

 

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашувни ташкиллаштиришни қўпол тарзда талаб қилаётган икки нафар эркак кишини тўхтатишган.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ишчиларининг маълум қилишларича, У.Алимов хизмат сафарида бўлганлиги сабабли, идорага келган икки нафар эркаклар билан идора раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур учрашган. Аммо улар раис ўринбосари берган жавоблардан қониқмасдан, идора ходимларига қаратилган турли хил ҳақоратомус ўхшатишлар билан ўз талабларини изҳор этишда давом этишган. Ўзларининг ҳар бир ҳаракатларини улар мобиль телефонга, ижтимоий тарқмоқларга тўғридан-тўғри ўзатиб, видеога олишган. Ички ишлар ходимларининг жамоат тартибини бузишни тўхтатиш ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ходимлари билан конструктив суҳбатга ўтиш тўғрисидаги қонуний талабларига икки нафар эркаклар қатъий рад жавобини беришган. Шу муносабат билан уларга нисбатан маъмурий баённома тузилди.  

Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу факт бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқди ва томонлар фикрларини эшитиб, 43 ёшли муқаддам бир неча бор судланган (шулар қаторида фирибгарлик учун ҳам) Р.К. ва 47 ёшли А.Т.ларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (“Майда безорилик”) ва 194-моддаларида (“Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech