26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Спорт
8 Мая  2019 406

Ўзбекистон МТЖ июнда КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойининг бошида юзага келадиган ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида 2 та ўртоқлик учрашувини ташкил қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Дастлаб КХДР терма жамоаси билан олиб борилган музокара ижобий якунланди.

Эктор Купер бошчилигидаги жамоамиз 7 июнь куни Тошкентда шимолий кореялик футболчиларни қабул қилади. Орадан 4 кун ўтгач эса термамизни Умар ал-Сома бошчилигидаги Сурия терма жамоасига қарши баҳс кутиб турибди. Мазкур беллашув ҳам пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech